Бухородаги институтда ёнғин юз берди
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Маълум қилинишича, Бухоро муҳандислик-технологиялар институтига қарашли қўшимча бинонинг 20 квадрат метр майдонида деворларнинг ички қопламалари ёнган.
Воқеа жойига ёнғин қутқарув автоэкипажлари 13:43 да етиб бориб, соат 13:48 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.







