Қашқадарёда 177,1 млнлик энергия ресурслари оғирланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Қарши ва Кўкдала туманида фермер хўжалиги масъул шахслари умумий фойдаланишдаги табиий газ ва электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, жами 177,1 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







