Тошкентда Lacetti 2 пиёдани уриб юборди
Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 23 октябрь куни соат 22:10 ларда Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи М.А. Lacetti русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган 2 нафар пиёдаларни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёдалар — 2004 йилда туғилган А.Д. ва худди шу йилда туғилган Ж.М.лар тан жароҳат олган ва шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







