“Янги Тошкент” учун яна Тошкент вилоятидан жой ажратилди
Учта маҳаллага тегишли ҳудуд шаҳарга ўтказилмоқда.

Юқори Чирчиқ туманидан давлат захирасига қайтарилган ҳамда тоифаси ўзгартирилган 110,4 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси”га ажратиб берилди. Бу ҳақида Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори имзоланди.
Туманнинг “Ўзбекистон”, “Гулистон”, “Истиқлол” маҳаллаларидаги ҳудудлар ”Янги Тошкент шаҳри” ҳудудига ўтказилмоқда.
“Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси томонидан мазкур ер майдонларини белгиланган тартибда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда”,- дейилади хабарда.







