Австралияда иккита самолёт тўқнашиб кетди
Оқибатда ҳалок бўлганлар бор.
Австралиянинг Сидней чеккасидаги Оакдейл ҳудуди устида иккита енгил моторли самолёт тўқнашди, оқибатда уч киши ҳалок бўлди.
Полиция ходимлари воқеа тафсилотларини кенгроқ ўрганиш мақсадида ҳудудда ҳаракатланишни тўхтатган.
Ҳозирги вақтда тўқнашувнинг сабаблари маълум эмас.







