Жиззахда юк машинаси аварияга учраб, мажақланиб кетди
Ҳолат юзасидан ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.

Ҳолат 09:30 ларда Пахтакор тумани “Буюк ипак йўли” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида содир бўлган. Унда “Faw” русумли ҳамда “Howo A7” русумли юк машиналари ўзаро тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







