Шимолий Корея Россияга яна ҳарбийларини жўнатмоқчи
Россияда 10 минг аскар учун жой ажратилгани айтилмоқда.

Шимолий Корея ҳарбийларининг иккинчи гуруҳи яқин орада Россияга йўл олади. Бу ҳақида Жанубий Корея разведка хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, махсус жангчиларидан иборат биринчи гуруҳ Россиянинг узоқ шарқидаги ҳудудга бориб жойлашган. Бу ҳудудда 10 мингга яқин Шимолий Корея аскарларини жойлаштириш доирасида тайёргарлик кўрилмоқда.
Шунингдек, Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун КХДР қурол-яроғ етказиб берганлиги ҳақида айрим тафсилотлар келтирилган.
Сеул маълумотларига кўра, ўтган йилнинг август ойидан бери Пхенян 8 миллионга яқин 122 мм ва 152 мм снарядлар, бундан ташқари, ракеталар ва танкка қарши қуролларни юборган.
Жанубий Корея душанба куни НАТО расмийларига разведка маълумотларининг тўлиқ қисмини тақдим этади.







