28 октябрь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Республикада вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

28 октябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 М/С тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 даража, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 М/С тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 М/С гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 М/С тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 М/С гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 М/С тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 М/С гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 М/С тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 М/С гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 М/С тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 М/С гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 М/С тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 М/С гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.







