Алламжоновга суиқасд уюштирганлардан бири ушланди
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Кеча, 26 октябрь куни Қибрай туманида фуқаро С.С. бошқарувидаги “Range Rover” русумли автомашинага қарата 2 нафар номаълум шахс ўқотар қуролдан бир неча маротаба ўқ узиб, қасддан одам ўлдиришга суииқасд қилиб, номаълум томонга яширингани хабар қилинганди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-тезкор гуруҳи тузилган.
Ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этган шахсларнинг бир нафари аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.







