Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси тайинланди
Ушбу лавозимга Ойбек Усмонов қўйилган.

Ойбек Усмонов Ўзбекистоннинг Афғонистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақида ЎзА ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Усмонов Кобулга тайинланишидан олдин Миср ва Покистондаги элчи, 2011-2012 йилларда эса Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.







