Эронда Германия фуқароси қатл этилди
Германия бунга кескин муносабат билдирди.

Кеча, 28 октябрь куни Эрон ҳибсхоналарида сақланаётган Германия фуқароси Жамшид Шармаҳд қатл этилди. Бу ҳақида мамлакат адлия вазирлиги расмий сайтида хабар қилинди.
Германия ташқи ишлар вазири воқеага муносабат билдириб, қатлни кескин қоралади. Унинг таъкидлашича, муаммони ҳал қилиш учун бир неча бор Эронга юқори даражада гуруҳ юборилган. Бироқ апрелда чиқарилган қарор ўз кучида қолган.
Марҳумнинг яқинларига кўра, у сўнгги бир неча йил давомида АҚШда яшаб келган ва 2020 йилда Дубайда бўлган вақтида Эрон разведкачилари томонидан ўғирлаб кетилган. Теҳрон уни Эронда террорчи ташкилот сифатида тан олинган Тондар мухолифат гуруҳи раҳбари деб ҳисоблаган.







