“Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига янги раҳбар тайинланди
У собиқ раҳбарнинг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Наим Ҳасем Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг янги раҳбари этиб тайинланди.
71 ёшли Наим Ҳасемни Исроил томонидан ўлдирилган Ҳасан Насруллоҳнинг ўринбосари бўлган ва ҳаракатининг энг кўзга кўринган раҳбарларидан бири ҳисобланади.
Ҳизбуллоҳнинг баёнотида қайд этилишича, гуруҳнинг бошқарув органи бўлган Шўро кенгаши Ҳасемни бош котиб этиб тайинлаган.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳни 1992 йилдан бери бошқарган Ҳасан Насруллоҳ 27 сентябрь куни Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганди.







