Самвел Бабаян пойтахт клубида иш бошлаши мумкин
У қайси лавозимда ишлаши ҳозирча номаълум.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Навбаҳор", "Пахтакор" клубларининг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян "Локомотив" клубида иш бошлаши мумкин.
“Самвел Бабаян яна футболга қайтмоқда. Маълум бўлишича, Бабаян янги мавсумдан Тошкентнинг "Локомотив" клубида иш бошлайди. Лекин, ҳозирча у бош мураббий бўладими ёки бошқа лавозимни эгаллайдими буниси номаълум”, - дейилади хабарларда.
Маълумот учун, Самвел Бабаяннинг охирги иш жойи Наманганнинг "Навбаҳор" клуби эди. Мураббий Наманганда 2022 йил бошидан 2024 йил июль ойига қадар фаолият олиб борди. Бу давр ичида Бабаян клуб сафида 89 та ўйинда 50 та ғалаба, 23 та дуранг ва 16 та мағлубият қайд этди.







