Андижон ҳокимининг собиқ ўринбосари уйидан 3 миллион доллар топилди
Ҳозирда у тергов қилинмоқда.

Маълум қилинишича, Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботир Ҳамроев бюджет маблағларининг талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.
Манбанинг қайд этишича, собиқ ҳоким ўринбосари хонадонида жуда катта миқдорда — 3 миллион доллар маблағ сақланаётгани аниқланган. Ҳамроевга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







