Ўзбекистон

Президент Россия делегациясини қабул қилди

Суҳбатда таълим ва гуманитар алмашинувни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Россия делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари Дмитрий Чернишенко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Россия делегацияси таркибида учрашувда вазирлар Алексей Чекунков ва Сергей Кравцов ҳам қатнашди.

 

Олий даражадаги келишувларга мувофиқ Ўзбекистон-Россия кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

 

Учрашув аввалида Дмитрий Чернишенко давлатимиз раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Ҳукумат Раиси Михаил Мишустиннинг саломини етказди.

 

Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги таълим ва гуманитар алмашинувни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Жумладан, Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари фаолияти ва Ўзбекистонда уларнинг янги филиалларини очиш, юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

 

Мамлакатимиз ҳудудларининг Россиянинг Узоқ Шарқдаги ҳудудлари билан амалий ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича қўшма "йўл харитаси"ни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

 

Томонлар ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш, қўшма маданий ва спорт тадбирларини ўтказишдан манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Россия делегациясини қабул қилди | Zamon.uz