Ўзбекистон

Андижонда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Яна 4 киши шифохонада экани айтилмоқда.

Андижонда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жорий йил 21 октябрь куни Андижон вилояти Жалақудуқ тумани марказида яшовчи оилада газдан заҳарланиш содир бўлди. 

 

Ҳолат ҳақида 2 хил маълумот бор. Биринчиси уйга келган меҳмонлар билмасдан ошхонадаги метан газ баллонини очиқ қолдирган. Натижада тунги вақтда уйга газ тўлган ва фожиа содир бўлган. Иккинчи вариантда хонадондаги узоқ вақт ишламай турган газ трубаларига тунги вақтда табиий газ келган. Натижада хонадонда яшовчи эркак, унинг ўғли ҳамда икки нафар меҳмон (аёллар) газдан заҳарланиб вафот этган. Хонадонда бўлган яна 4 киши касалхонага тушган. Ҳозирда уларнинг соғлиги яхши.

 

Манбаларга кўра, Жалақудуқдаги фожиада вафот этган хонадон эгаси тумандаги қишлоқлардан бирида имом хатиб бўлган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижонда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди | Zamon.uz