Ўзбекистон

Энди ноқонуний тренинглар учун жарималар қўлланади

Бу бўйича қонунчиликка қўшимчалар киритилди.

Энди ноқонуний тренинглар учун жарималар қўлланади

Ўзбекистонда "Таълим тўғрисида"ги Қонунга маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган қўшимчалар киритилди ва ушбу фаолиятни амалга ошириш талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

 

Ҳозирги вақтда ушбу соҳага бўлган қизиқишнинг ортиб бориши ва унинг асосий даромад манбаига айланиши уни ҳуқуқий тартибга солиш заруратини келтириб чиқарганлиги муносабати билан қонун қабул қилинди.

 

Айниқса, ёшлар ўртасида носоғлом маърифий ишларни амалга ошириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда, унинг доирасида аҳоли ва ёшларнинг онги, маданияти ва ҳис-туйғуларига турли ёт қарашлар ва ғоялар таъсир кўрсатмоқда.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 59-4-модда (маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиш) киритилди.

 

Эндиликда бундай фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан маърифий фаолиятни амалга ошириш ёки маърифий фаолиятни амалга ошириш учун қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя қилмаслик фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1,875 млн сўмдан 3,75 млн сўмгача), мансабдор шахсларга эса - 10 бараваридан 15 бараваригача (3,75 млн сўмдан 5,625 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Агар ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3,75 млн сўмдан 5,625 млн сўмгача), мансабдор шахсларга эса - БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача (5,625 млн сўмдан 7,5 млн сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

 

Шунингдек, "Таълим тўғрисида"ги Қонунга маърифий фаолиятни белгилаш ва уни амалга ошириш тартибини белгилаш учун қўшимча киритилди.

 

Маърифий фаолият шахснинг шахсий, интеллектуал ва маънавий ривожланиши учун зарур кўникма ва малакаларни шакллантириш, ижтимоий ва иқтисодий фаолликни ошириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятни намоён этиш, индивидуал салоҳиятни, кўникмаларни, коммуникатив қобилиятларни такомиллаштиришга қаратилган, давлат таълим стандартлари билан қамраб олинмаган фаолият тури ҳисобланади.

custom img

Рақобат қўмитаси Қурбон ҳайитида озиқ-овқат нархларни оширмасликка чақирди

Савдо тармоқлари нарх ўзгаришлари ҳақида қўмитани тезкор хабардор қилиб боради.

custom img

Тошкентда пуллик автомобиль йўллари қурилади

Пойтахтда 100 км га яқин ҳалқа ва янги аэропорт йўналишида пуллик йўллар қуриш лойиҳаси Хитой компанияси билан муҳокама қилинди.

custom img

Россия ҳибсхонасидаги ўзбекистонликлар жазони Ўзбекистонда ўташ истагини билдирди

Ўзбекистон Бош консулхонаси Сахалин вилоятидаги муассасада сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан мулоқот қилиниб, уларга нисбатан босим, қийноқ ёки мажбурий меҳнат қўлланилмаётганини, шунингдек ҳарбий можароларга жалб этиш ҳолатлари мавжуд эмаслигини текширди.

custom img

Бугун барча ходимлар ишдан 1 соат олдин кетиш ҳуқуқига эга

Меҳнат кодексига кўра, байрам арафасида иш куни камида 1 соатга қисқартирилади.

custom img

Тошкентда солиқ инспекцияси ходимлари пора билан ушланди

Улар келиб тушган мурожаат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига пора талаб қилгани аниқланди.

custom img

Докторантлар стипендияси 1,7 баробарга оширилиши мумкин

Бир қатор устувор соҳалар учун илмий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш таклиф этилди.

custom img

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиши вақтлари эълон қилинди

Тошкентдаги масжидларда Қурбон ҳайити намозини ўқиш эрталаб соат 05:10 да бошланади.

custom img

ОАК фаолиятини Фанлар академияси тизимида ташкил қилиш режалаштирилмоқда

Шунингдек, диссертация ҳимояси жараёнларининг 50 фоизини рақамлаштириш ҳамда ортиқча бюрократик талабларни бекор қилиш таклиф этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"