Намангандаги новвойхонада 273 млн сўзлик газ ўғирланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Наманган шаҳрида ўтказилган терговга қадар текширувда “O-N.” оилавий корхонаси раҳбари М.О. корхона новвойхонасида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига яширинча уланиб, 273,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Уйчи ва Тўрақўрғон туманида ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу туманларда фаолият юритувчи “Z.Q.” ва “S.О.” МЧЖ масъул шахслари ҳамда ЯТТ М.А. ишлаб чиқариш цехларида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 161,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







