Самарқандда яширин цех фош бўлди
У ерда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарилган.

Пайариқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.У. “P.F.” МЧЖга қарашли бинода яширин цех ташкил этиб, ҳеч қандай ҳужжатсиз ёғ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланган. Ушбу цехдан 6,8 тонна пахта хомашёси, 2 тонна техник чигит, 126 кг истеъмолга яроқсиз ёғ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







