Тошкентда кредитга олинган машина сотиб юборилди
Оқибатда банк манфаатига 585 млг сўм зарар етган.

Иқтисодий жиноятларга қарши Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Э.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, тижорат банки филиалидан фуқаро Ш.Ю.га автотранспорт воситасини сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағи эвазига харид қилинган “Lixiang L9” русумли автотранспорт воситасини гаровга тақдим этмасдан фуқаро А.А.га нақд пулга сотиб юбориб, банк манфаатларига 585,2 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







