Тошкентда Nexia-3 аварияга учраб, ағдарилиб кетди
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Ҳодиса соат 15.30 ларда Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасида юз берган. 2001 йилда туғилган ҳайдовчи ўз бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи бетонга тўқнашиб ағдарилган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда йўл транспорт ҳодисаси расмийлаштирилган.







