Ўзбекистон

Трамп янги йилгача Яқин Шарқдаги можарони тўхтатмоқчи

У Нетаняхудан “тинчлик келишуви” тузишни сўрайди.

Трамп янги йилгача Яқин Шарқдаги можарони тўхтатмоқчи

Трамп ўзининг 20 январдаги инаугурациясигача Яқин Шарқдаги урушларни тугатишга ҳаракат қилади. Бундай фикрни исроиллик собуқ дипломат Алон Пинкас CNN'га берган интервьюсида билдирди. 

 

Пинкаснинг фикрича, Трамп Нетаняҳудан “Исроилнинг ғалабаси”ни эълон қилишни, сўнгра воситачилар орқали “тинчлик келишуви”  тузишни сўрайди.

 

Фаластин миллий ташаббуси раҳбари Мустафо Баргути ҳам Трамп “урушларнинг ҳозирги ҳолатига тоқат қилмаслигини” ва “Нетаняҳу ўзи кўникиб қолганидан анча қаттиққўл президент билан тўқнаш келишини”  таъкидлади.

 

“Бироқ бу фаластинликлар учун катта аҳамиятга эга эмас, чунки АҚШнинг амалдаги ва келажакдаги маъмурияти ҳам Исроилга нисбатан мутлақо нохолис эди”, — дея қўшимча қилди Баргути. 

 

Баргути, шунингдек, Трамп Исроилга Ғарбий соҳилнинг бир қисмини ўзига қўшиб олишга рухсат бериши мумкинлигидан хавотирда эканини, бу эса “икки халқ - икки давлат” ечимига нуқта қўйилишига олиб келишини айтди.

 

CNN эслатиб ўтганидек, Трамп ўзининг биринчи президентлик муддатида Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олган, бу эса АҚШнинг кўп йиллик сиёсати ва халқаро келишувларни бузган эди. Шунингдек, Трамп Исроилнинг Голан тепаликлари устидан суверенитетини ҳам тан олган эди.

custom img

Огоҳлантиришга қарамай “рул” га ўтирган 238 нафар битирувчи ушланди

Айрим вилоятларда битирув тадбирига автомобиль бошқариб келган қизлар ҳам аниқланган.

custom img

Ўзбекистон Қурбон ҳайити арафасида Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборди

Балх вилоятига 200 тонна озиқ-овқат маҳсулотидан иборат гуманитар ёрдам етказилди.

custom img

Ўзбекистонда яна сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Айрим ҳудудларда кучли ёмғир сабаб ёмғир сувлари тўпланиши ва ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам мавжудлиги қайд этилган.

custom img

Республика бўйича 10 193 та мактабда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди

Жорий ўқув йили якунида 11-синфни 472 436 нафар, 9-синфни эса 621 894 нафар ўқувчи тамомламоқда.

custom img

Қашқадарёда 2 та Nexia ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ҳодисага “Nexia-1” автомашинаси транспорт воситаларини нотўғри қувиб ўтиши сабаб бўлган.

custom img

Бухорода туман соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари пора билан қўлга тушди

У тиббий харидлар бўйича тузилган шартнома маблағларни ўтказиб бериш эвазига 150 миллион сўм миқдорида “улуш” талаб қилган.

custom img

“Бугунги битирувчи — эртанги Учинчи Ренессанс бунёдкори” — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон раҳбари 472 минг нафар битирувчини катта ҳаётга қадам қўяётгани билан табриклади.

custom img

“Бунёдкор” стадиони атрофи мухлислар ва масъул ходимлар билан тозаланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026'га тантанали кузатилгач, стадион атрофидаги белгиланмаган жойга ташлаб кетилган чиқиндилар йиғилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"