Ўзбекистон

Европаликларни чув туширган: Тошкентда яширин call-марказ аниқланди

Марказ хорижликларга сохта ҳужжатлар ва трейдинг бўйича тренинглар таклиф қилиб, криптоактивларини ўзлаштирган.

Европаликларни чув туширган: Тошкентда яширин call-марказ аниқланди


Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида хорижий фуқароларни алдаш орқали криптоактивларини ўзлаштирган 10 кишилик ноқонуний онлайн call-марказ фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.


Дастлабки маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари мессенжерлар орқали Европа давлатлари фуқароларининг ишончига кириб, сохта ҳужжатлар тайёрлаш, трейдинг ва криптоактивлар бўйича тренинглар таклиф қилган. Шундан сўнг алдаш йўли билан уларнинг криптоактивларини ўзларининг электрон ҳамёнларига ўтказиб, ўзлаштирган.


Тезкор тадбир давомида 8 та ноутбук, 58 та телефон ва 3 та компьютер қурилмаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Шунингдек, гуруҳ аъзоларининг пойтахтда вақтинча рўйхатдан ўтмасдан яшаб келгани аниқланган.


Улар томонидан 231 134 USDT, яъни қарийб 2 миллиард 432 миллион сўмлик криптоактивлар айланмаси билан қонунга хилоф равишда шуғулланилгани маълум бўлган.


Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Автобус ойналари нега қорайтирилган? “Тошшаҳартрансхизмат” сабабини тушунтирди

Автобус ойналари нега қорайтирилган? “Тошшаҳартрансхизмат” сабабини тушунтирди

Тошкент автобусларидаги қорайтирилган ойналар ва ишламаётган электрон таблолар юзасидан эътирозлар билдирилган эди.

Тошкентда ҳаво сифати ўзгаради: кечаси айрим соатларда "носоғлом" даражага етиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати ўзгаради: кечаси айрим соатларда "носоғлом" даражага етиши мумкин

21 ноябрь куни эрталаб AQI бўйича “ўртача” даража қайд этилиши кутилмоқда.

Келиб чиқиши номаълум гўшт: Қаршида хонадондан 425 кг гўшт топилди

Келиб чиқиши номаълум гўшт: Қаршида хонадондан 425 кг гўшт топилди

Гўштнинг истеъмолга яроқлилиги юзасидан лаборатория текшируви ўтказилади.

Маҳаллий қурилиш материаллари қўллаб-қувватланади: 200 млн долларлик имтиёзли кредит линияси очилади

Маҳаллий қурилиш материаллари қўллаб-қувватланади: 200 млн долларлик имтиёзли кредит линияси очилади

Президент 31 та лойиҳа институтининг фаолиятини замон талабларига мослаштириш, уларга замонавий технологиялар ва илғор ечимларни жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

AI-80 бўйича чеклов сақланади: Энергетика вазирлиги сабабини тушунтирди

AI-80 бўйича чеклов сақланади: Энергетика вазирлиги сабабини тушунтирди

Биржа савдоларига чиқарилган бензиндан юқори октанли бензин ва бошқа кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

Кумушконда “Олтин бел” мажмуаси барпо этилди: 600 та иш ўрни яратилди

Кумушконда “Олтин бел” мажмуаси барпо этилди: 600 та иш ўрни яратилди

Мажмуа бир вақтнинг ўзида 6 минг нафаргача меҳмонларга хизмат кўрсатиш имконини беради.

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: метрополитен мурожаат билан чиқди

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: метрополитен мурожаат билан чиқди

Гавжумликни камайтириш учун Чилонзор бекати ўрнига «Мирзо Улуғбек», Халқлар дўстлиги бекати ўрнига эса «Миллий боғ» бекатидан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

30 мингга яқин педагог касбий синовдан ўта олмади: ҳар 9 педагогдан фақат 2 нафари сертификат олди

30 мингга яқин педагог касбий синовдан ўта олмади: ҳар 9 педагогдан фақат 2 нафари сертификат олди

Энг юқори натижа Самарқанд давлат чет тиллар институти битирувчиларида қайд этилди.