Ўзбекистон

Бухорода қоровул мактабда фоҳишахона ташкил қилди

У ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга тушган.

Бухорода қоровул мактабда фоҳишахона ташкил қилди

Бухоро вилояти Шофиркон туманида қоровул 60 минг сўм эвазига мактаб спорт залининг кийиниш хонасида фоҳишахона ташкил қилди. Унга ушбу қилмиши учун 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

Суд ҳужжатида келтирилишича, жорий йилнинг 16 июль куни соат тахминан 21:00 ларда Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги 38-сон ИДУМнинг қоровули мактаб спорт залининг кийим алмаштиришга мўлжалланган хонасини интим алоқа қилиш учун ижарага бергани аниқланган. Ушбу хизмат учун у мижозлардан 60 минг сўм пул олган. 

 

Шофиркон тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган махсус тадбирлар натижасида қоровул пул олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Суд жараёнида айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олган. Суд ҳукми билан қоровул Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган ва унга бир йил муддатга озодликни чеклаш тайинланган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бухорода қоровул мактабда фоҳишахона ташкил қилди | Zamon.uz