Ўзбекистон

Бухорода “пайнетчи” йигит ўнлаб одамларни чув туширди

У мижозлар номига кредит олиб, пулларни қиморга тикиб юборган.

Бухорода “пайнетчи” йигит ўнлаб одамларни чув туширди

Таъкидланишича, Шофиркон тумани Ички ишлар бўлимига ушбу туманнинг Искогаре маҳалласида яшовчи фуқаро томонидан мурожаат келиб тушган. У ўз аризасида унинг номига “Анорбанк”дан 54 миллион сўм кредит олингани, лекин уни ўзи олмагани, ҳозирда мазкур кредит учун тўловлар унинг пластик картасидан ечиб олинаётганини билдирган. Ҳолатга аниқлик киритишни ва айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизик бўлими ходимлари томонидан кечиктириб бўлмас тезкор-техник ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

 

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу фирибгарлик жиноятини 2008 йилда Шофиркон туманида туғилган Ш.Х. содир қилгани аниқланган.

 

Аниқланишича, Ш.Х. Шофиркон туманида жойлашган “Пайнет” шахобчасида норасмий тарзда ишлаб, фуқароларга сим карта бериш билан шуғулланиб келган. Ушбу жараёнда мижозларнинг фотосуратларини идентификациядан ўтказиш учун олган. Уларни хабардор қилмасдан, яширин равишда фуқароларнинг телефон рақами ва фотосуратидан фойдаланган ҳолда онлайн шаклда номига кредит олиш билан шуғулланиб келган. Шу тарзда у 10 дан ортиқ фуқароларга кўп миқдорда моддий зарар етказган.

 

У одамларнинг номига олинган пулларни онлайн қимор ўйинларига тикиб юборган. Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.