Тошкентдаги академик лицейда ўқувчи калтакланди
Ҳолатга Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 16 май куни Чилонзор туманидаги Табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган академик лицейда содир бўлган.
2007 йилда туғилган ўқувчи Ж.M. дарсга тайёргарлик кўрмагани ва ўқитувчи M.A. бир неча бор огоҳлантирсада, бола тартибга келмаганлиги учун ўзаро келишмовчилик юзага келган. Шундан сўнг ўқитувчи ўқувчининг юз қисмига қўли билан қаттиқ урганлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу борада қўшимча ахборот берилиши айтилди.







