Cаломатлик

Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?

Бу бўйича мутахассис маълумот берди.

Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?

Қайд этилишича, ҳозир бу мавзу кўпчилик учун долзарб. Сабаби, куз-қиш мавсуми — гриппга чалиниш ҳолатлари кўпаядиган давр. Қолаверса, ушбу касалликнинг симптомларидан кўра асоратлари хавфлироқ.

 

Шу боис иситма меъёрлашиб, йўтал ва бурун оқиши тўхтагач, касалликдан тўлиқ тузалдим, деб ўйлаш — янглиш хулоса.

 

Негаки, гриппнинг ўткир босқичидан сўнг жисмоний ва руҳий толиққан, сувсизланган ҳамда кўп қувват йўқотган организмнинг тикланиш даври бошланади. Бу вақтда танада ҳолсизлик, чарчоқ ва заифлик кузатилади.

 

Таҳлилларга кўра, гриппнинг енгил шаклида организм тахминан етти-ўн кун ичида тикланади. Хасталикнинг ўрта оғир босқичида бу муддат ўн-ўн тўрт, баъзан 21 кунгача чўзилади. Гриппнинг оғир шаклини тўлиқ енгиб, қувватга кириш учун эса уч ой вақт керак.

 

Бу ҳар кимда ҳар хил кечади. Тикланиш муддати беморнинг касаллик бошланишидан аввалги иммунитети ҳолатига боғлиқ. Чунки вирус сурункали хасталикларни қўзғатиб юбориши мумкин.

 

Бундан ташқари, грипп асоратлари нафақат отит ва синусит, балки вирусли пневмония, менингит, юрак ишемик касалликлари, бронхиал астма ва сурункали бронхитни ҳам келтириб чиқариши мумкин.

 

Бу, вирусларга қарши курашиш натижасида иммунитет заифлашиб, ички аъзолар фаолияти бузилиши билан изоҳланади. Шунингдек, хасталик чоғида инфекциялар туфайли асаб тизими зарарланади. Оқибатда бемор тўлиқ оёққа турганидан кейин ҳам токсинларнинг мияга таъсири узоқ давом этади.

 

Шу сабабли бемор ҳолсизлик, жиззакилик, бош оғриғи, уйқу бузилиши, хотира сусайиши ва иш қобилияти пасайишидан азият чекади.

 

Ўз навбатида, муолажа жараёнида фойдаланилган дори-дармонларнинг жигар, буйрак ва овқат ҳазм қилиш тизимига айрим ножўя таъсирлари сезилиши эҳтимоли мавжуд.

 

Шу туфайли гриппдан тузалган беморларга жисмоний фаоллик ва стрессдан сақланиш, иммунитетни мустаҳкамлаш, тўғри овқатланиш, витамин терапияси, ичак микрофлорасини тиклашга қаратилган дори-дармон муолажаcи, массаж ва физиотерапия машқлари тавсия этилади.

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади? | Zamon.uz