Ўзбекистон

“Иқлим ўзгаришлари глобал таҳдидга айланиб бормоқда”

Шавкат Мирзиёев Бокудаги саммитда нутқ сўзлади.

“Иқлим ўзгаришлари глобал таҳдидга айланиб бормоқда”

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида нутқ сўзлади.

 

“Авваламбор, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Жаноби Олийларини бугунги тарихий Конференцияни гўзал Боку шаҳрида юксак даражада ташкил этгани билан самимий табриклайман.

 

Биз Озарбайжоннинг замонавий иқлим таҳдидларига қарши курашиш йўлида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фаол саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

 

Ҳурматли саммит иштирокчилари! Иқлим ўзгаришлари бугунги кунда асосий глобал таҳдидга айланиб бормоқда, геосиёсий зиддиятлар кучайишига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, камбағалликка қарши кураш, озиқ- овқат ва энергетика хавфсизлиги, сув ва ресурслардан фойдаланиш муаммоларини кучайтирмоқда.

 

Буларнинг асоратларини Марказий Осиёда ўткир ҳис қилмоқдамиз. Иқлим муаммолари аҳолимизнинг турмуш сифатини ошириш ва миллий тараққиёт стратегияларини рўёбга чиқаришда янги тўсиққа айланмоқда.

 

Париж битими доирасидаги бош мақсадимиз – минтақада ҳаво ҳароратининг жадал ўсишига йўл қўймаслик ва жорий юз йилликда 1,5-2 градус атрофида сақлаб қолишдир.

 

Бу борада биз Ўзбекистонда углерод нейтраллигига эришиш бўйича кенг миқёсдаги ислоҳотларни қатъий олиб бораяпмиз. 2030 йилгача ҳавога исcиқхона газлари чиқарилишини 35 фоизга камайтиришни режа қилганмиз. Бу мажбуриятни 2050 йилга қадар янада кенгайтиришга тайёрмиз.

 

“Яшил” энергетика улушини 40 фоизгача оширамиз. Электромобиль ва “яшил” водород кластерлари, қуёш ва шамол генерация хабларини яратаяпмиз. “Яшил макон” дастуримиз доирасида кўкаламзор ҳудудларни кескин кўпайтиряпмиз.

 

Қўшни мамлакатлар билан Минтақавий иқлим стратегиясини ҳаётга татбиқ қилмоқдамиз. Шу кунлари Европага “яшил” энергия етказиш бўйича кўп томонлама битимни имзолаймиз.

 

Ҳурматли хонимлар ва жаноблар! Ўзбекистон глобал иқлим ўзгаришлари оқибатларини биргаликда бартараф этишда ўзининг амалий ҳиссасини кенгайтириш ниятида.

 

Биринчидан, ривожланаётган мамлакатларга иқлим хатарларини аниқлаш учун етакчи давлатлар ва халқаро институтларнинг техник кўмагини кенгайтириш долзарбдир.

 

Бу борада Иқлим туфайли йўқотиш ва зарарларни баҳолаш бўйича халқаро марказ таъсис этишни таклиф қиламиз.

 

Иккинчидан, трансчегаравий сув ресурслари ифлосланишининг олдини олиш ва барқарор биохилма-хиллигини сақлашда ягона ёндашувлар зарур.

 

Минтақамиз мисолида айтиб ўтмоқчиманки, бир авлод кўз ўнгида Орол денгизининг бутунлай йўқолиши сайёрамиз миқёсидаги фожиага айланди. Шу ўринда биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Дарё экотизимларининг бутунлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлар тўғрисидаги декларацияни ишлаб чиқиш тарафдоримиз.

 

Учинчидан, кўп томонлама етакчи тузилмалар иштирокида ўсимликларнинг иқлим ўзгаришларига чидамлилигини ошириш учун Генетик ресурсларнинг минтақавий банкини ишга туширишни режа қилганмиз.

 

Денгизга чиқиш имкони бўлмаган давлатлар учун юртимизда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инновацион агросаноат хабини яратиш ташаббусини илгари сурамиз.

 

Тўртинчидан, иқлим ўзгаришларидан зарар кўраётган мегаполис ва шаҳарларнинг барқарор ривожланиши бўйича илғор билим ва амалиётлар трансфери учун Жаҳон иқлим пойтахтлари альянсини ташкил этишни ва унинг биринчи форумини Тошкентда ўтказишни таклиф қиламиз.

 

Бешинчидан, келгуси йили 15 май – Халқаро иқлим кунида Оролбўйи минтақасида ўтказиладиган Рақамли “яшил” ташаббуслар глобал ёшлар фестивалида давлатларингиз вакилларини кутиб қоламиз.

 

Ҳурматли саммит иштирокчилари! Ўзбекистон умумий фаровонлик ва “яшил” тараққиёт йўлида очиқ мулоқот ва шерикликка доим тайёр эканини яна бир бор таъкидлайман”, деди Ўзбекистон етакчиси.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.