Сурхондарёдаги фермер хўжалигида 314 млн сўмлик электр ўғирланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Х.” фермер хўжалиги раҳбари Ж.Х. дала ер майдонида электр сув насосини умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 314,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







