Андижонда Damas 9 ёшли қизни уриб юборди
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 13:10 атрофида Андижон вилояти Асака туманида содир бўлган.
Аниқланишича, 2015 йилда туғилган қизни Damas русумли автомашина уриб юборган.
Оқибатда ўқувчи қиз шифохонага олиб борилган. Бироқ кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан, у шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ Тергов бўлими масъул ходимлари томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







