Ўзбекистон

“InnoWeek-2024” ҳафталигидан нималар кутиляпти?

Тадбирга тайёргарлик бўйича маълумот берилди.

“InnoWeek-2024” ҳафталигидан нималар кутиляпти?

АОКАда Инновацион ривожланиш агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида “InnoWeek-2024” – Халқаро инновацион ғоялар ҳафталигига кўрилаётган тайёргарлик, ўтказиладиган тадбирлар юзасидан маълумот берилди.

 

“InnoWeek.Uz-2024” доирасида ўтказиладиган 120 дан ортиқ В2В учрашувда 10 дан ортиқ давлатдан 50 га яқин компания вакили билан инвестицион ва грант шартномаларини имзолаш кутиляпти.

 

“Uzekspomarkaz”нинг ITC залида ёш олимларнинг “Фан ва инновациялар” халқаро конференцияси ҳам ўтказилади. Бу йилги конференция нафақат “InnoWeek.Uz-2024” инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида, балки “Science & Innovation for Peaceful and Sustainable Future” халқаро ёш олимлар форуми ҳомийлигида ҳам ўтказилаётгани билан аҳамиятли.

 

“Фан ва инновациялар” конференцияси долзарб илмий йўналишлар ва технологияларнинг ривожланишига ҳисса қўшадиган билим, тажриба ва истиқболли ғоялар алмашинуви учун ноёб платформа тақдим этади.

 

Тадбир доирасида фан ва инновациялар кесишмасида ётган энг долзарб масалалар, шунингдек, илғор технологиялар, тиббиёт, биология, геофизика ва бошқа муҳим соҳалардаги ютуқлар муҳокама қилинади.

 

Ҳафталик доирасида “Илмий ва инновацион фаолият бўйича III халқаро форуми” ҳам ўтказилади.

 

Форум якунида “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш, амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшган иқтидорли ёшлар, ёш олимлар, талабалар ва ташаббускор фуқаролар тақдирланади.

 

Шунингдек, ҳафталикда иқтидорли ва муҳандис ёшлар учун алоҳида павилион ташкил этилиб, унда робототехника, дрон рейсинг, хакатон, арт инжиниринг, VR/AR, 3D моделлаштириш, дастурлаш каби йўналишлардаги турли мусобақаларга 1200 дан ортиқ ёшлар жалб қилиниб, мусобақа якуни бўйича 70 нафар ғолиб тақдирланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.