Ўзбекистон

Ўзбекистонга контрабанда йўли билан келтирилган 65 кг “гашиш” мусодара қилинди

Бу ҳақида ДХХ хабар берди.

Ўзбекистонга контрабанда йўли билан келтирилган 65 кг “гашиш” мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Чегара қўшинлари ҳамда божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Денов туманида яшовчи фуқаро ўзининг “Cobalt” русумли автомашинасида Узун тумани ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилди.

 

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида 50 кг 567 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Терговга қадар текширув давомида, у гиёҳвандлик воситасини тожикистонлик наркосавдогарлардан олганлиги маълум бўлди.

 

Фарғона вилоятида қайд этилган ҳолатда, Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро муқаддам тожикистонлик наркокурерлар томонидан Тошкент вилоятининг Бўка тумани ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетилган 4 кг 929 гр “гашиш” моддасини қабул қилиб олиб, йўловчи автомашинада доимий яшаш манзилига қайтиб келаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Фарғона шаҳрида қўлга олинди.


 
Аниқланишича, у гиёҳвандлик воситасини қайта сотиб, мўмай даромад топишни мақсад қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда “Самарқанд – Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган “Spark” русумли автомашина Бўстон туманидаги ЙПХ масканида тўхтатилиб, текширилди.

 

Натижада, унда кетаётган Қўрғонтепа туманида истиқомат қилувчи 3 нафар шахс ҳамда Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув шаҳрида яшовчи ушбу давлат фуқаросидан 4 кг 727 гр “гашиш” моддаси олинди.

 

Аниқланишича, улар мазкур гиёҳвандлик воситасини тожикистонлик шахсдан Ургут туманига келтириб бериш шарти билан сотиб олишган ва уни қолдириб кетилган хуфия жойдан олиб, ортга қайтаётган бўлишган.

 

Бошқа ҳолатда эса Пахтаобод туманида яшовчи 4 нафар фуқаро Қирғизистондаги наркосавдогарлар етказиб берган 4 кг 634 гр “гашиш” моддасини Андижон туманида 53 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Улардан 3 нафари муқаддам судланган шахслар ҳисобланади.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонга контрабанда йўли билан келтирилган 65 кг “гашиш” мусодара қилинди | Zamon.uz