Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёевнинг Бокуга амалий ташрифи якунланди

Президентни Озарбайжон адлия вазири кузатиб қўйди.

Шавкат Мирзиёевнинг Бокуга амалий ташрифи якунланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалий ташрифининг ниҳоятда мазмунли дастури якунига етди.

 

Кеча, 12 ноябрь куни давлатимиз раҳбари БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси доирасидаги Жаҳон етакчилари саммити ялпи мажлисида нутқ сўзлаб, иқлим ўзгариши оқибатларини биргаликда бартараф этиш бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди.

 

Саммит доирасида Ўзбекистон етакчиси Европа кенгаши Раиси Шарль Мишель, Финляндия Президенти Александр Стубб, Черногория Президенти Яков Милатович, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль-Рено Бассо, Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад ал-Жассир, ICESCO бош директори Салим ал-Малик, Яшил иқлим фонди ижрочи директори Мафальда Дуэрте ва Буюк Британиянинг собиқ бош вазири, Глобал ўзгаришлар институти раиси Тони Блэр билан учрашувлар ўтказди.

 

Ташриф дастурининг иккинчи куни, 13 ноябрда Президентимиз Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида "яшил" энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги уч томонлама битимни имзолаш маросимида иштирок этди.

 

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашув бўлиб ўтди, унинг якунида давлат раҳбарлари қўшма фабрикани ишга туширдилар.

 

БМТ иқлим саммити доирасида Чехия Бош вазири Петр Фиала, Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала ва Глобал экологик фонд бош директори Карлос Родригес билан учрашувлар ўтказилди.

 

Президентимиз Ўзбекистоннинг CОP29даги Миллий павильонини ҳам кўздан кечирди.

 

Ташриф тадбирлари якунлангач, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетдИ. Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда Президентимиз ва рафиқасини Озарбайжон адлия вазири Фарид Аҳмедов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёевнинг Бокуга амалий ташрифи якунланди | Zamon.uz