Ўзбекистон

Қарши аэропортида қадимий тангалар тўхтатиб қолинди

Улар Бухоро амирлиги даврига оид бўлган.

Қарши аэропортида қадимий тангалар тўхтатиб қолинди

Аниқланишича, “Қарши аэропорти” чегара божхона пости орқали “Қарши-Москва” йўналишидаги авиарейс билан учиб кетишни мақсад қилган фуқаро X.X. нинг ёнидаги қўл ва юк сумкалари рентген аппаратида божхона назоратидан ўтказилганда, божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, қадимий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган металл тангалар топилган.  

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган, ишлаб чиқарилганлигига 50 йилдан ошган жами 116 дона металлдан тайёрланган қадимий тангаларни мамлакатдан яширин тарзда олиб чиқаётган шахс вақтида тўхтатиб қолинди.  

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан маъмурий иш юритилиб, суд органларига юборилган.  

 

Шунингдек, ушлаб қолинган қадимий тангалар “Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи”га топширилди. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг тегишли хулосасида Бухоро амирлиги даврида зарб этилган тангалар ҳам мавжудлиги қайд этилган.  

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Қарши аэропортида қадимий тангалар тўхтатиб қолинди | Zamon.uz