Ўзбекистон

Қоидани бузган ФВВ автомобили ҳайдовчиси жаримага тортилди

Тақиқланган жойдан бурилиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги биносига кириб кетган ҳайдовчига фақатгина йўл чизиғини босганлик учунгина жарима қўлланган, холос.

Қоидани бузган ФВВ автомобили ҳайдовчиси жаримага тортилди

Қоидабузарлик қилган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги автомобили ҳайдовчиси жаримага тортилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ФВВга тегишли “01 050 FVV” рақамли Malibu автомобили ҳайдовчисига қонуний чора кўрилган. Ҳайдовчига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига (Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги) асосан йўл чизиғини босганлик учун БҲМнинг ярим баравари миқдорида жарима жазоси қўлланган.

 

Видеода “01 050 FVV” рақамли Malibu автомобили тақиқланган жойдан бурилиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги биносига кириб кетганини кўриш мумкин. Воқеа 12 ноябрь куни Тошкент шаҳри Нурафшон кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси билан кесишмаси яқинида рўй берган. ФВВ биноси шу ерда жойлашган.

 

МЖтКнинг 128-5-моддаси 2-қисмига кўра, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиш – 10 БҲМ (3 млн 750 минг сўм) жаримага сабаб бўлади. 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.