Сиёсат

ССВ ҳузурида “Харидлар маркази” ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 14 ноябрь куни касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

ССВ ҳузурида “Харидлар маркази” ташкил этилади

Давлатимизнинг ижтимоий сиёсатида соғлиқни сақлаш соҳаси катта ўрин эгаллайди. Сўнгги етти йилда бу тизимга ажратилаётган маблағлар 6 карра оширилган. Олдин фақат Тошкентда бажарилган 400 дан ортиқ юқори технологик амалиётлар бугун вилоят ва туманларда ҳам ўтказилаяпти.

 

Касалликларни эрта аниқлаш мақсадида онкология, эндокринология, кардиология марказлари ҳудудларда скрининг текширувлари олиб бораяпти. Масалан, 1 миллион 700 минг нафар аёл скрининг қилиниб, 49 мингида саратон олди касалликлари топилган. Бу йил ярим йилликда 122 минг нафар аҳолида юрак қон-томир ва қандли диабет эрта босқичда аниқланган.

 

Аҳоли саломатлигини сақлаш – узлуксиз жараён. Соҳадаги таҳлил ва талабдан келиб чиқиб, муҳим йўналишлар бўйича таклифлар тайёрланган. Тақдимотда шулар ҳақида сўз борди.

 

Маълумки, даволашдаги энг катта муаммо – касалликнинг кеч юзага чиқиши. Шу боис Президентимиз ташаббуси билан Қашқадарёда, тажриба тариқасида, онкология бўйича ҳар бир эрта аниқланган ҳолат учун тиббиёт бригадаларига 2 миллион сўмдан мукофот бериш жорий қилинди. Натижада оилавий шифокорлар ўз маҳалласидаги 51 нафар аёл ва болаларда шундай белгиларни аниқлади. Бунинг учун 102 миллион сўм мукофот пули берилиб, кеч босқичда сарфланадиган 8 миллиард сўм маблағ тежалган.

 

Таҳлилларга кўра, жами онкологик касалликларнинг ўртача 20-25 фоизи аёллардаги кўкрак бези ва бачадон саратонига тўғри келади. Шу боис бу борада скринингларни кенгайтириш ва уларнинг реестрини юритиш режалаштирилмоқда.

 

Шунингдек, гематология, кардиология, эндкринология касалликларини эрта аниқлаш ва уларни даволаш бўйича уч йиллик дастурлар бу йил якунига етади. Мутасаддиларга эришилган натижаларни ҳисоб-китоб қилиб, уларнинг муддатини узайтириш бўйича кўрсатма берилди.

 

Тиббиёт муассасаларига марказлашган ҳолда дорилар харид қилишда ҳам камчиликлар бор. Баъзи шифохоналарда талабга нисбатан кам олинган бўлса, баъзиларида дорилар ортиб қолган.

 

Шу боис дори воситалари ва тиббий буюмларни ўн беш ойлик талаб асосида харид қилиш тизими таклиф этилмоқда. Бунда келгуси йиллар учун эҳтиёжлар 1 августдан кечикмасдан, Давлат бюджети параметрлари билан бир вақтда шакллантирилади.

 

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида “Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил қилинади. Марказга 2025 йил 1 январдан бошлаб, оригинал дори воситалари ва ёпиқ турдаги лаборатор ускуналар учун сарфлов воситаларини бевосита ишлаб чиқарувчидан тўғридан-тўғри харид қилишга рухсат берилади.

 

Яна бир таклифга кўра, донорларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади. Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони олганларга бир йўла бериладиган пул мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорини 5 бараваридан 15 бараваригача оширилади. Уларга жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади, давлат сиҳатгоҳларида даволаниш навбатсиз бўлади.

 

Ушбу янги тизим келгуси йил 1 январдан жорий қилиниши белгиланди.

 

Мамлакатимизда санитария ва фитосанитария чоралари бўйича Жаҳон савдо ташкилотини хабардор қилиш тартибини йўлга қўйиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади

Доҳада икки давлат мудофаа вазирлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди

Суҳбатда раҳбарлар икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазирини қабул қилди

БААнинг илғор бошқарув тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича қўшма “йўл харитаси” изчил амалга оширилмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалий ташрифини якунланди

Ўзбекистон раҳбарини Боку халқаро аэропортида Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ-Habitat директори билан учрашди

Учрашувда барқарор урбанизация соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Президенти билан учрашув ўтказди

Учрашувда асосий эътибор бир қатор соҳаларда кооперация дастурини ишлаб чиқиш масалаларига қаратилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари учрашув ўтказди

Етакчилар транспортга оид ташаббусларни амалга ошириш ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни ҳам муҳокама қилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон урбанизация форумининг очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Президенти форум доирасидаги Етакчилар саммитида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"