Чирчиқда ёнғоқ кесганлар жавобгарликка тортилди
Улар табиатга салкам 250 млн зарар етказган.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида МЧЖ масъул ходими ўсиш ҳолатидаги 4 туп ёнғоқ дарахтларини ҳеч қандай рухсатномаларсиз кесиб ташлаган.
Бу ҳаракатлари билан ҳуқуқбузар табиатга 247.500. 000 сўм миқдорида зарар етказган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган.







