Путин Фарруҳ Зокиров ва Севара Назархонни тақдирлади
Улар “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Закиров Фаррух Каримович ва Назарханова Севара Анваржоновна “Дўстлик” ордени билан тақдирландилар. Тегишли фармонни Россия президенти Владимир Путин имзолади.
Санъаткорлар Россия ва Ўзбекистон маданиятини яқинлаштириш ва ўзаро бойитиш йўлидаги самарали фаолияти учун орденлар билан тақдирланди.







