Ўзбекистон

Қашқадарёдаги фермер хўжаликларида 413 млн сўмлик электр ўғирланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Қашқадарёдаги фермер хўжаликларида 413 млн сўмлик электр ўғирланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак ва Косон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу туманларда фаолият юритувчи “O.”, “Yo.K.” ҳамда “О.Б.” фермер хўжаликлари масъул шахслари тижорат мақсадида электр сув насосларини умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, жами 413,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

 

Шу каби, Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.S.” хусуси корхонаси раҳбари Б.М. электр тармоқлари корхонаси билан шартнома тузмасдан, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 148,1 млн. сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

 

Департаментнинг Термиз шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ Ж.М. тижорат мақсадида умумий фойдаланиш электр тармоғига уланиб, 110,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқадарёдаги фермер хўжаликларида 413 млн сўмлик электр ўғирланди | Zamon.uz