Сиёсат

Сенат таркиби ихчамлашди: аъзолари сони 100 нафардан 65 нафарга қисқарди

Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев янги чақириқ Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида иштирок этмоқда.

Сенат таркиби ихчамлашди: аъзолари сони 100 нафардан 65 нафарга қисқарди

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида юксак ишончга сазовор бўлиб, Сенат аъзоси этиб сайланганларни самимий муборакбод этди. Сенаторлар Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз учун тинч ва осойишта, эркин ва фаровон ҳаёт яратиш йўлида бор билим ва тажрибасини, куч ва салоҳиятини ишга солишига умид билдирди.

 

Шу билан бирга, Конституциявий ислоҳотлар натижасида Сенат таркиби ихчамлашиб, унинг аъзолари сони 100 нафардан 65 нафарга қисқарганини таъкидлади.

 

Айни вақтда сенаторларнинг ваколатлари ва масъулияти бир неча баробар ошди.

 

Хусусан, юқори палатанинг парламент назорати ва бир қатор муҳим давлат органларини шакллантиришдаги иштироки сезиларли равишда кенгайтирилди.

 

Илгари сенаторлар назорат тадбирларида ёки сайловчилар билан учрашувларда қонунларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ ваколатга эга эмас эди. Янгиланган Конституцияда Сенатга қонунчилик таклифини киритиш ҳуқуқи берилиши билан масала ўз ечимини топди.

 

Шунингдек, Президент янги сайланган сенаторларимиз энди бу жараёнларда фаол бўлишига ишонч билдирди.

 

Юқори палата ўз фаолиятида тўлиқ ишга солиши мумкин бўлган имконият ва йўналишларга тўхталиб ўтилди.

 

Конституцияда Сенат ҳудудий вакиллик палатаси экани белгилаб қўйилган. Шу билан бирга, олдинги чақириқда Сенат маҳаллий кенгашлар билан мулоқот ва ҳамкорлик борасида фақат дастлабки қадамларни қўйди.

 

Масалан, маҳаллий кенгашлар 15 дан ортиқ масалалар бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлса-да, уларни тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлаш бўйича ягона тартиб ҳалигача ишлаб чиқилмаган.

 

Бундан ташқари, маҳаллий кенгашларнинг энг яхши тажрибаларини бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштириш, намунали кенгашларни эътироф этиш ҳам йўлга қўйилса, ишнинг самараси янада ошиши таъкидланди.

 

Асосий қонунимизга мувофиқ, Сенат 10 дан зиёд юқори мартабали мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини эшитади. Лекин, ҳисоботлар кўп ҳолларда чуқур таҳлиллар ўтказмасдан кўриб чиқилаётгани қайд этилди.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.