Сирдарёдаги цехда 5 мрдл сўмлик газ ўғирланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Янгиер туманида ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.Z.” МЧЖ масъул шахслари “А.Жомий” МФЙ ҳудудидидаги ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ҳисоблагич приборларидан ташқари яширинча уланиб, давлат ва жамият манфаатларига 5 млрд 25 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







