Ўзбекистон

Тошкент аэропортининг учиб келиш зали кенгайтирилмоқда

Реконструкция ишлари 2025 йил май ойида якунланади.

Тошкент аэропортининг учиб келиш зали кенгайтирилмоқда

Пойтахт аэропортини реконструкция қилиш доирасида қурилиш-монтаж ишларининг навбатдаги босқичи амалга оширилмоқда. Хусусан, учиб келиш залини кенгайтириш ишлари бошланди.

 

Шу сабабли залнинг чап томонидан йўловчиларнинг чиқиши тўхтатилади. Эндиликда учиб келганлар бинодан тўғрига қараб чиқишади. Қурилиш вақтида хавфсизликни таъминлаш учун вақтинчалик усти ёпиқ йўлак қурилади. Кутиб олувчилар зали одатдаги режимда ишлайди.

 

Лойиҳага кўра, бино фасадини олдинга суриш ҳисобига учиб келиш зали майдони 2500 кв.м га ошади. Ҳозирда мавжуд зал майдони 5300 кв.м. Ушбу босқич яна иккита багаж ленталарини ўрнатиш ва терминал ичида кутиб олувчилар учун кенг майдон яратишни ўз ичига олади.

 

Қайд этилишича, реконструкция ишларини 2025 йилнинг май ойида якунлаш режалаштирилган. Сўнгра қурилиш ишларининг якуний босқичи бошланади, унда учиб кетиш ва келиш залларини бирлаштириш назарда тутилган.

 

Бу эса ўз навбатида соатига 2400 йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга йирик ягона аэропорт мажмуасини яратиш имконини беради,

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.