Тошкент вилоятида 7 килограммлик чақалоқ туғилди
Ҳозирда она ва боланинг аҳволи яхши.

Нурафшон шаҳридаги туғуруқ комплексида вазни деярли 7 кг бўлган чақалоқ дунёга келди.
Шифокорларга кўра, боланинг аниқ вазни 6 килограмм 900 грамни ташкил этади.
Ҳозирда онанинг ҳам, боланинг ҳам аҳволи яхши. Бундай ҳолат Тошкент вилоятида биринчи бор кузатилаётгани айтилмоқда.







