Буюк Британияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Бу ҳақида ДХХ хабар берди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказди. Унда Наманган вилоятининг Косонсой шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган У.С. Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг мансабдор танишлари орқали уларни Буюк Британия давлатига ишга юборишини айтади. Бунинг учун зарур бўладиган ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда виза олишда ёрдам беришини айтиб, эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







