Ўзбекистон

Ўзбекистонда "Ватандош" картаси жорий қилинди

Ушбу картага эга шахслар Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин бўлади.

Ўзбекистонда "Ватандош" картаси жорий қилинди

20 ноябрь куни 397-сонли президент қарори билан «"Ватандош" гувоҳномаси ва "Ватандош" картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисида Низом» тасдиқланди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.

 

Низом билан Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишга интилаётган ватандошларга "Ватандош" гувоҳномаси ва "Ватандош" картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби белгиланди.

 

"Ватандош" гувоҳномаси — хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни рағбатлантириш шакли бўлиб, юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган, мамлакатимизнинг бошқа давлатлар билан дўстона муносабатларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган, республикада хайрия (меценатлик) фаолиятини амалга ошираётган ватандошларга миннатдорчилик ва ташаккур белгиси ҳамда "Ватандош" картасини олиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат.

 

Вазирлик ва идоралар томонидан таклиф ва ташаббус асосида гувоҳнома бериш бўйича тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш учун Комиссияга тавсиянома киритилади.

 

"Ватандош" картаси — гувоҳнома асосида 5 йил муддатга (ватандош миллий паспортининг амал қилиш санасидан ошмаган ҳолда) бериладиган ҳамда Ўзбекистон ҳудудида белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ID карта шаклидаги ҳужжат;

 

Картага эга ватандошларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

 

  • Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириш ва чиқиш;

 

  • мамлакат ҳудудида кўчмас мулк сотиб олишда чет эл фуқароларига нисбатан белгиланган кўчмас мулкнинг миқдорлари татбиқ этилмайди ва Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди;

 

  • хорижий фуқарога бериладиган меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларсиз меҳнат фаолияти билан шуғулланиш;

 

  • Ўзбекистон фуқаролари учун белгиланган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш.

 

Карта эгаларининг оила аъзоларига (ота-онаси, эр (хотини) ва вояга етмаган фарзандлари) қуйидаги имтиёзлар берилади:

 

  • амалдаги виза муддатини узайтиришда Ўзбекистон ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтириш имконияти билан давлат божи ундирилмасдан кўп марталик виза олиш;

 

  • Ўзбекистон фуқаролари учун назарда тутилган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш;

 

  • вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни давлат божи ундирилмасдан ички ишлар органларида расмийлаштириш ва узайтириш.

custom img

Бухородаги нефть омборида ёнғин: 3 фуқаро жароҳатланди

Ёнғин оқибатида омбордаги битта ёқилғи резервуари ёниб, зарарланган.

custom img

Ҳарбий хизмат олдидан тиббий текширув: наркотик истеъмоли махсус тест орқали аниқланади

Ижобий натижа қайд этилган ёки намуна топширишдан бош тортганлар ҳарбий-тиббий кўрикка қўйилмайди.

custom img

Хоразмда 15 ёшли йигит “Жигули”да ЙПХ ходимлари билан “қувлашмачоқ ўйнади”

ЙПХ ходимларининг тўхташ ишораларига бўйсунмасдан ҳаракатини давом эттирган ҳайдовчи тўхтатилиб, унинг отасига маъмурий баённома расмийлаштирилди.

custom img

Дам олиш кунлари мажбурий иш: бўлим бошлиғи ходимларни мажбуран ишга жалб қилди

Ҳолат юзасидан мансабдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима солинган.

custom img

Дарсдаги тортишув: ўқувчи қизни синфдошининг онаси калтаклади

Дарс вақтида икки қиз ўртасида тортишув юзага келган. Можаро ортидан бирининг онаси иккинчи қизни дарсдан чақиртириб, унинг бўйнини тирнагани ва жисмоний куч ишлатган.

custom img

Дала шийпонидаги 17 ўрам: Ургутда 60 грамм шубҳали модда топилди

Текширув вақтида уй-рўзғор буюмлари орасига яширилган шубҳали ашёлар аниқланган.

custom img

Тошкентда 12 соатлик “газ танаффуси”: қайси ҳудудлар газсиз қолади?

Бунга таъмирлаш ишлари сабаб бўлиб, ишлар якунлангач, газ таъминоти босқичма-босқич тикланади.

custom img

Тошкентдаги янги қурилишлар шаҳар инфратузилмасига ортиқча юклама бермаслиги керак — Саида Мирзиёева

Тошкентда янги қурилиш лойиҳаларининг инфратузилмага таъсири, электр ва сув таъминоти ҳамда экологик масалалар муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"