Россияда VPN ҳақида гапириш тақиқланмоқда
Чеклов 30 ноябрдан кучга киради.

Россияда VPN хизматлари ҳақида гапириш 2029 йилгача тақиқланади. Бу ҳақида Роскомнадзор маълум қилди.
Тақиқ 30 ноябрдан кучга киради. Ушбу қонунга кўра, VPN ҳақидаги ҳар қандай маълумотни, ҳатто статистикани ҳам тарқатиш тақиқланади.
“Фақат банклар ва давлат идоралари бундан мустасно, чунки уларнинг зарурий тизимларга масофадан хавфсиз кириш учун VPN керак”, дейилади Роскомнадзор хабарида.







