Ўзбекистон

Қашқадарёда сохта ИИО ходими ушланди

Ушбу шахс катта лейтенант унвони билан фуқароларни алдаб, уларнинг ишончига кирган.

Қашқадарёда сохта ИИО ходими ушланди

Тезкор тадбир давомида Ички ишлар органларининг хизмат кийимини кийган ҳолда ўзини ИИО ходими деб таништириб, фуқароларнинг пулларини ўзлаштириб келган шахс ушланди.

 

У катта лейтенант унвони билан фуқароларни алдаб, уларнинг ишончига кирган.

 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг февраль ойида Ғузор ва Қамаши туманида яшовчи фуқароларни алдаб, ҳар бирининг номига 11 млн сўмдан жами 22 млн сўмлик кредит ва бошқа моддий бойликларни расмийлаштирган. Сўнгра ушбу пулларни қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

 

Ушбу сохта ходимнинг шахсига аниқлик киритилиб, процессуал тартибда ушланган. Холислар иштирокида унинг уйидан ИИОнинг кийимлари ашёвий далил сифатида олинган.

 

Ҳозирда "сохта ходим"га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "Б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Қашқадарёда сохта ИИО ходими ушланди | Zamon.uz