Ўзбекистон

Янгийўлда 5 кишини ўлдирган қотил умрбодга қамалди

Бугун унга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Янгийўлда 5 кишини ўлдирган қотил умрбодга қамалди

Маълум қилинишича, 26 июль куни соат 06:19 ларда Янгийўл тумани Нурафшон кўчасида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Хабарга асосан Янгийўл тумани ФВБ Ёнғин қутқарув қисми ўт ўчирувчилари воқеа жойига етиб борган ва келиб чиққан ёнғин бартараф этилган.

 

Хонадонни кўздан кечириш давомида 1991 йилда туғилган эркак, 1999 йилда туғилган аёл, 2021 ва 2022 йилда туғилган болалар, 2018 йилда туғилган қизнинг мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилган. Маълум қилинишича, вафот этганлар эр-хотин ва уларнинг 2 нафар фарзанди, 1 нафар қиз жияни бўлган.

 

Ушбу жиноят иши Тошкент вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Б. Розиқов раислиги ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

 

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ З.С. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "а", "в", "ж", "з", "и" бандлари, 118-моддаси 1-қисми, 134-моддаси, 164-моддаси 3-қисми "в", "г" бандлари ва 173-моддаси 2-қисми "б" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Янгийўлда 5 кишини ўлдирган қотил умрбодга қамалди | Zamon.uz