Ўзбекистон

Президент Бухоро вилояти бўйича йиғилиш ўтказди

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда вилоятнинг иқтисодий кўрсаткичлари мавжуд салоҳиятга мос эмаслиги айтилди.

Президент Бухоро вилояти бўйича йиғилиш ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 29 ноябрь куни Бухоро вилоятида қўшимча имкониятларни юзага чиқариш, инвестиция ва иш ўринларини кўпайтириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

 

Авваллари бу ҳудуд иқтисодиёти, асосан, қишлоқ хўжалигига боғланиб қолган эди. Охирги етти йилда вилоятга 4 миллиард доллардан зиёд инвестициялар жалб этилиб, энергетика, электротехника, кимё, фармацевтика, тўқимачилик ва чарм саноати каби кўплаб тармоқлар ривожланди. Жорий йилнинг ўтган даврида Бухорога 1,5 миллион нафар хорижий турист ташриф буюрди.

 

Давлатимиз раҳбарининг 31 май-1 июнь кунларидаги амалий ташрифи ҳудуд ривожига қўшимча туртки берди. Унда белгиланган вазифалар йил якунигача тўла амалга оширилади.

 

Энди келаётган 2025 йилда иқтисодий кўрсаткичларни янада ошириб, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш зарур. Шу мақсадда ишчи гуруҳ томонидан вилоятдаги қўшимча имкониятлар, тадбиркорлик ривожига халал бераётган омиллар ўрганилган.

 

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда вилоятнинг иқтисодий кўрсаткичлари мавжуд салоҳиятга мос эмаслиги айтилди. Инвестицияларни ўзлаштириш, камбағаллик ва ишсизликни камайтириш борасидаги ишлар қониқарсизлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Шу боис ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари 6 ой фавқулодда иш тартибига ўтади. Бутун эътибор шу учта йўналишни яхшилашга қаратилади. Хусусан, Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибалари асосида 70 та драйвер лойиҳани амалга ошириб, 150 минг одамни даромадли қилиш, 40 минг кишини камбағалликдан чиқариш лозим.

 

Қайд этилганидек, вилоятнинг ҳар бир ҳудудини саноатнинг муайян тармоғига, масалан, Пешку ва Шофиркон туманларини қурилиш материаллари ҳамда тўқимачиликка, Когон шаҳри, Олот ва Жондор озиқ-овқат, Ғиждувон ва Ромитанни кимё саноатига ихтисослаштириш керак. Бу тадбиркорларнинг 150 миллион долларлик лойиҳаларига йўл очади. Бунинг самарасида 411 та кичик корхона, 12 мингта иш ўрни пайдо бўлади.

 

Вобкент, Қоракўл, Жондор ва Олотда 320 миллион долларлик 4 та тўқимачилик корхонаси қуриш лойиҳалари бор. Натижада тайёр трикотаж ва тўқимачилик маҳсулотлари ҳажми 2 баробар ошади, 5 мингта иш ўрни яратилади.

 

Келгуси йил Бухорода хорижий туристлар сони 2,2 миллионга, туризм экспорти 600 миллион долларга етиши кутилмоқда. 69 та янги меҳмонхона, 2 мингта ҳунармандчилик раста ва дўконлари барпо этилиши бунга катта ҳисса қўшади.

 

Қўшимча 20 минг гектар ер майдонларини ўзлаштириш мўлжалланган. Бунинг ҳисобига қўшимча 100 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади ва 2 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади. Томорқалар, дала чети ва каналлар атрофидаги бўш ерларда ҳам қўшимча дарахт ва озиқ-овқат маҳсулотлари экилади.

 

Яна бир имконият – яйловлар. Бухоро вилоятида 2 миллион гектардан зиёд шундай ерлар бор. Куни кеча мева-сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишдан келиб чиқиб, ҳозирда фойдаланилмаётган яйловларда писта етиштириш режалаштирилмоқда.

 

Йиғилишда Бухоро вилояти ҳокими шу каби имкониятларни ишга солиш бўйича режаларини тақдимот қилди. Умуман, келгуси йилда 2 миллиард долларлик хорижий инвестиция ҳисобига 106 та лойиҳани амалга ошириш мўлжаллангани айтилди. Уларда 105 мингта доимий иш ўрни яратилади, 350 миллион доллар экспорт бўлади.

 

Давлатимиз раҳбари бу режалар вилоят учун етарли эмаслигини таъкидлаб, саъй-ҳаракат ва натижаларни ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Таклифларни яна бир бор кўриб чиқиб, қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.