Тошкентда 5 та машина аварияга учради
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Кеча, 28 ноябрь куни соат 16:10 атрофида Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик Шох - Мовароуннаҳр кўчалари кесишмасида бир йўналишда ҳаракатланиб келган HONGI EQM 5,Cobalt, Tracker-2, Nexia-3 ва Onix автомашиналари оралиқ масофага амал қилмасдан тўқнашув содир этишган.
Ушбу ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







